Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жирафалар расман тўрт турга мансуб деб топилди

Жирафалар расман тўрт турга мансуб деб топилди

Фото: TechInsider

Яқин-яқингача биологлар жирафа тўққизта кенжа турга эга ягона тур сифатида мавжуд деб ҳисоблаб келишган.

Аммо замонавий генетик тадқиқотлар ва бош суягининг тузилишини таққослаш бу қараш нотўғрилигини исботлади: жирафалар гуруҳлари ўртасидаги фарқ шунчалик каттаки, уларни бемалол алоҳида турлар деб ҳисоблаш мумкин.

Сўнгги 10 йил давомида Африканинг турли бурчакларидан Нигердан тортиб Жанубий Судангача тўпланган намуналарни таҳлил қилиш орқали шундай хулосага келинди.

Энди жирафалар расман тур турга ажратилди:

  • Масаи жирафаси (Танзания, Кения ва Угандада яшайди);
  • Шимолий жирафа (Жанубий Судандан Эфиопиягача тарқалган, учта кенжа тури мавжуд);
  • Тўрсимон жирафа (Кения, Эфиопия ва Сомали саванналарида яшайди);
  • Жанубий жирафа (Намибия, Жанубий Африка, Ботсвана ва қўшни мамлакатларда тарқалган).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг