Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда йўловчи автобус ағдарилиб кетди

Жиззахда йўловчи автобус ағдарилиб кетди

Фото: «iiv.uz»

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги «Исузу» русумли автобусини салонида жами 28 нафар йўловчилари билан «Жиззах-Дўстлик-Гагарин» йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

Натижада 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда 16 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг