Жиззахда қизини аёвсиз дўппослаган отага чора кўриляпти – Болалар омбудсмани

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган фарзандларини, жумладан қизини шафқатсизларча калтаклаётган отанинг видеоёзуви тарқалди.
Болалар омбудсманининг аниқлик киритишича, ҳолат Жиззах вилоятида содир бўлган.
Идоранинг вилоятдаги минтақавий вакили ва мутасаддилар томонидан ўрганилишича, фуқаро С.Ш. оилавий низо оқибатида 2 нафар фарзандига жисмоний зўравонлик ҳаракатларини содир этган.
Ҳозирда отага нисбатан қатъий чора кўрилиши ҳамда болаларни хавфсиз муҳитга олиниши, уларга зарур психологик, ижтимоий кўмак кўрсатилиши бўйича ички ишлар органлари ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий Инсон маркази мутахассислари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
«Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча тарзда ахборот берилади», – дейилади расмий муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter