Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Карантиндан қочмоқчи бўлган яна бир шахс ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади

Карантиндан қочмоқчи бўлган яна бир шахс ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади

Жорий йилнинг 20 март куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан «Москва-Тошкент» поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган Наманган вилоятида 1995 йилда туғилган фуқаро Aббосов М.Р. эпидемик вазиятга кўра, ўрнатилган тартибда Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган.

Миллий гвардия матбуот хизмати хабар беришича, ушбу фуқаро 21 март куни соат 15.30 да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга ҳаракат қилган вақтда карантин ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Авввалроқ Самарқанд вилоятида карантинда бўлиб туриб, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай қочган шахс Тошкент вилоятида ушлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг