Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келаси ҳафта Ўзбекистонга Туркия Президенти ташриф буюради

Келаси ҳафта Ўзбекистонга Туркия Президенти ташриф буюради

Фото: «President.uz»

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 29 апрель — 3 май орасида Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда «DAILY SABAH» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Эрдўғон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади ҳамда Бухоро шаҳрини зиёрат қилади.

«Умид қиламанки, туризм соҳасида керакли лойиҳаларимиз билан ижобий натижаларга эришамиз. Ўзбекистонда сайёҳликни ривожлантириш учун энг йирик лойиҳаларимизни олиб борамиз», дея Эрдўғон сўзларидан иқтибос келтирган манба.

Туркия Президенти Ўзбекистонга ташрифидан сўнг Жанубий Кореяга йўл олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг