Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келаси йил Қорақалпоғистонга 5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси белгиланди

Келаси йил Қорақалпоғистонга 5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси белгиланди

Тармоқ раҳбарларига Қорақалпоғистонда «хомашё – тайёр маҳсулот – экспорт» занжири асосида лойиҳалар, иш ўринлари ва қўшилган қиймат бўйича аниқ режалар белгилаш топширилди.

Амударё, Беруний, Тахтакўпир, Кегейли ва Тўрткўлда тўқимачилик ҳамда чарм саноатида камида 150 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади.

Нукус шаҳри, Нукус тумани ва Қораўзакда электротехника саноатида 200 миллион долларлик, Қораўзак, Бўзатов ва Берунийда энергия тежамкор қурилиш материаллари бўйича 100 миллион долларлик лойиҳалар ташкил этилади.

Нукус шаҳрида автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш бўйича 120 миллион долларлик, Нукус шаҳри, Қонликўл, Кегейли, Чимбой ва Бўзатовда фармацевтика соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳалар йўлга қўйилади.

Италиянинг «Bonifika Ferrarizi» компанияси билан Тахтакўпирда 50 миллион долларлик лойиҳа бошланмоқда. 2 минг гектарда Италия технологияси асосида помидор ва ғалла етиштирилиб, чуқур қайта ишланади ҳамда Европага экспорт қилинади.

15 октябргача ҳар бир туман бўйича «road show»лар ўтказилади. Вилоят ҳокимлари ўз инвесторларини жалб қилиб, 2-3 минг юқори даромадли иш ўрни яратадиган лойиҳаларни бошлайди.

Умуман, келаси йил Қорақалпоғистонга 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг