Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келгуси ҳафтадан дам олиш кунлари «кўчага чиқиш тақиқланади»

Келгуси ҳафтадан дам олиш кунлари «кўчага чиқиш тақиқланади»

Фото: «Xabar.uz»

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда карантин чекловлари киритилгани хабар қилинганди.

Унга кўра, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

  • аҳолига – «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
  • давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг