Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Китоб довони вақтинча ёпилди

Китоб довони вақтинча ёпилди

Кеча, ярим тунда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Самарқанд вилоятининг Ургут туманларини боғловчи довон йўли вақтинча ёпилгани хабар қилинди. Тоғли ҳудудларда қалин қор ёғаётганлиги, йўлда кўриш масофаси чекланганлиги, қуюқ туман тушиши ҳамда йўлнинг қатнов қисми музлаши муносабати билан 2020 йил 06 январь куни М-39, «Алмати-Тошкент-Термиз» автомобил йўлининг «Тахтақорача» довонидан ўтган қисмида транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган.

Автомобил йўлини қор ва музламалардан тозалаш учун махсус техникалар ва ходимлар жалб этилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган турли хилдаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида барча ҳаракат иштирокчиларини юзага келган вазиятни тўғри бахолашларини ҳамда ушбу йўналишларда вақтинчалик ҳаракатланмасликларини сўрайди.

Довон йўлининг очилганлиги ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг