Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Контрактлар нархи ва тўлаш тартиби ўзгарди. Стипендиялар миқдорида ҳам ўзгаришлар бор (батафсил шарҳ)

Контрактлар нархи ва тўлаш тартиби ўзгарди. Стипендиялар миқдорида ҳам ўзгаришлар бор (батафсил шарҳ)

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ 2019/2020 ўқув йили учун тўлов-контракт нархлари эълон қилинганди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати киритилган янгиликларга шарҳ берди.

Янгилик! Энди контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз тўлаш мумкин!

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин.

Жадвалда  кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

  • Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).
  • Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм -  4 800 000 сўм)

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб — 634 880 сўм этиб белгиланган. (Асос: Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765 – сон Фармони).

Контрактда ўқийдиган талабаларнинг стипендия миқдори 400 000 сўмга туширилди!

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Бунга қадар давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларнинг стипендияси бир-биридан фарқланмас эди. Талабалар ўзлаштирган баҳосига қараб юқори ёки паст белгиланган миқорда стипендия олишарди.

Энди янги ўқув йилидан бу тартиб ўзгаради ва контрактда ўқийдиган талабаларнинг стипендияси 400 000 сўмга туширилади.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг