Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўп қўлланиладиган юрак дориси ҳаёт учун хавфли деб топилди

Кўп қўлланиладиган юрак дориси ҳаёт учун хавфли деб топилди

Фото: «РИА»

Қон босимини тушириш ва стенокардияни даволаш учун қўлланиладиган дорилар юрак уришини кутилмаганда тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу ҳақида Европа кардиологлари уюшмасига тегишли бўлган EurekAlert порталида маълум қилинди.

Бу ўринда гап таркибида нифедипин бўлган дорилар ҳақида кетмоқда. Хабар қилинишича, бу модда кўп қўлланилган тақдирда қоринчалар фибрилляцияси хавфи туғилади.

«Нифедипин ва амлодипин кардиологлар ва бошқа шифокорлар томонидан кўп қўлланилади ва барчаси врачнинг шахсий тажрибаси ҳамда танловига боғлиқ. — дейилади мақолада. — Ҳар икки препарат ҳам бир хилда самарали ва хавфсиз ҳисобланади. Уларнинг ҳеч бири юракнинг кутилмаганда тўхтаб қолишига алоқадор эмас, деб қабул қилинган. Аммо тадқиқот натижасида нифедипинни кўп миқдорда қўллаш натижасида юрак аритмия туфайли тўхтаб қолиш хавфи юзага келиши аниқланди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг