Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус билан касалланиш хавфи юқори бўлган касб эгалари маълум қилинди

Коронавирус билан касалланиш хавфи юқори бўлган касб эгалари маълум қилинди

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

Брифингда у коронавирус билан кўпроқ касалланиши мумкин бўлган касб эгаларини маълум қилди:

– «Контингент риска» деган тушунча бор, яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган аҳоли қатлами, хавф бевосита касбига боғлиқ бўлган соҳада ишловчи фуқароларимиз мавжуд.

Булар, биринчи навбатда беморлар билан мулоқотда бўладиганлар, яъни тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари, шифокорлар, фельдшерлар.

Бугунги кунда улар касалланмаслиги учун махсус тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида тез тиббий ходимлари, шифохоналар, оилавий поликлиникалардаги фуқаролар билан тўғридан-тўғри ишлайдиган регистратура ходимлари, қабул бўлимидаги шифокорлар, ҳамшираларни ТЕКШИРИШ режалаштирилган.

Шунингдек, жамоатчилик билан кўп ишлайдиган касб эгалари бор. Булар кассирлар, сотувчилар бўлиши мумкин.

Умуман, касаллик юқтириш эҳтимоли юқори бўлган касб эгаларининг РЎЙХАТИ шакллантирилган. Ушбу касб эгаларини эпидемиологик кўрсатмага асосан текшириш ишлари режалаштирилган, – деди Баҳром Алматов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг