Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус Хитой ва Шимолий Корея оғир атлетикачиларини Олимпиададан маҳрум этиши мумкин

Коронавирус Хитой ва Шимолий Корея оғир атлетикачиларини Олимпиададан маҳрум этиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимизда ўтадиган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этди.

Анжуманда коронавируснинг спортга таъсири ҳақдаги саволга Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби Муҳаммад Жалуд шундай жавоб берди:

«Коронавирус жаҳон спортига салбий таъсир қилаётгани сир эмас. Мендаги маълумотларга қараганда, Қозоғистон айнан иккита мусобақани халқаро эпидемия сабабли рад этган. Шуни айтишим мумкинки, агар коронавирус масаласи апрел охиригача ҳал қилинмаса, Хитой ва Шимолий Корея олимпиадага йўлланма берувчи охирги мусобақаларда қатнаша олмаслиги мумкин. Бу албатта ачинарли ҳолат. Умид қиламанки, апрел охиригача коронавирус ўз ниҳоясига етади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг