Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинганлар сони кескин кўпайди

Коронавирусга чалинганлар сони кескин кўпайди

2020 йил 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4181 (+87) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 3268 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 896 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, кеча кун давомида Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 87 нафарга етган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг