Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кумуш ўқ»: эҳтимол, у ҳеч қачон бўлмайди ҳам — Гебрейесус

«Кумуш ўқ»: эҳтимол, у ҳеч қачон бўлмайди ҳам — Гебрейесус

Фото: «Pixabay»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари (ЖССТ) Тедрос Адҳаном Гебрейесус коронавирусни йўқ қилувчи дори мавжуд эмаслигини таъкидлади.

«Айни пайтда коронавирусга қарши «кумуш ўқ» йўқ, эҳтимол, ҳеч қачон бўлмайди ҳам», — деди ташкилот раҳбари ЖССТнинг Женева (Швейцария)даги штаб-квартирасида ўтказилган виртуал брифингда. Унинг фикрича, катта умид бағишлаётган самарали тиббиёт ҳам инсониятни коронавирусдан бутунлай фориғ этолмайди.

Гебрейесус коронавирусга қарши бир нечта вакцина учинчи босқич синовларидан ўтаётганини қўшимча қилган ҳолда, барча мамлакатларни тавсия қилинган амалларни бажаришга, инсонларни эса ниқоб тақишга чорлади — булар умуминсоният бирдамлиги рамзига айланиши зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг