Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ласетти»нинг «бампери»га 49 та телефон яширилди

«Ласетти»нинг «бампери»га 49 та телефон яширилди

Фото: Божхона қўмитаси

Сифати кафолатланмаган маиший техника буюмларини мамлакатимиз чегараларидан ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринаётган кимсаларга қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Бекобод» божхона постидаги навбатдаги устамонлик божхоначилар томонидан ўз вақтида фош қилинди. Яъни фуқаро А.Ш. бошқарувидаги «Ласетти» автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида эндоскоп назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг жиҳозлари орасига устамонлик билан яширилган умумий суммаси салкам 60 миллион сўмлик 49 дона уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг