Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаб битирувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши мумкин

Мактаб битирувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши мумкин

Иллюстратив фото

Хабар қилинганидек, «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада Йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган.

Лойиҳада:

  • умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурига мажбурий тартибда йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича машғулотларни киритиш ва амалий машғулотлар ўтиш (10-11-синфда);
  • умумий ўрта таълим муассасаларида йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича имтиҳон ўтказиш ва натижалари бўйича сертификат бериш;
  • умумий ўрта таълим муассасаларини тугатган ва имтиҳондан ўтган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг