Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб директорларини сайлаш тизими жорий этиладими?

Мактаб директорларини сайлаш тизими жорий этиладими?

Фото: ziyonet.uz

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида пресс-брифинг ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тадбирда иштирок этган «Xabar.uz» мухбири ижтимоий тармоқларда мактабларда директорларни сайлаш тизими жорий этилиши кераклиги ҳақида кўпдан буён муҳокамалар давом этиб келаётганига эътибор қаратиб, бу масалада қандайдир янгилик бўлиши эҳтимоли билан қизиқди. Мазкур саволга Шерзод Шерматов қуйидагича жавоб қайтарди:

«Биз ҳозирги кунда ҳамма таклифларни ҳам, дунё тажрибасини ҳам ўрганяпмиз. Масалан, энг яхши мактаб кимдир Финландияда, кимдир Сингапурда дейди. Барча тажрибаларни ўрганяпмиз. Бу соҳада ўрганиш олиб борган хориж компанияларининг тажрибаларини ҳам ўрганяпмиз. Лекин ҳозир айнан қандай тарзда бўлишига аниқ жавоб йўқ. «Бугундан мактаб директорлари сайланади» дея олмайман.

Таълим тизимида катта эксперимент қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак. Чунки бу бир неча авлодга таъсир қилади. Оддий мисол: кўпчилик ота-оналар фарзандини рус мактабига беради. Лекин бир неча йил олдин Низомий номидаги педагогика университетида рус тили ўқитувчилари учун квоталар тугатилган экан. Бунинг натижасида бугун мактабда рус тили ўқитувчилари етишмайди.

Демоқчиманки, катта ўзгариш қилишдан олдин келажакдаги таъсирини яхшилаб таҳлил қилиб чиқиш керак. Бунда шошма-шошарлик билан қарор қабул қилиш мумкин эмас. Бунинг устида мутахассислар ишлаши керак. Одамларга ёқар экан деб шошиш ярамайди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг