Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаблар билан ҳамкорликда янги лавозим жорий этилади

Мактаблар билан ҳамкорликда янги лавозим жорий этилади

«Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (212-сон, 26.04.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор лавозими жорий этилди (умумий штатлар доирасида).

Қарорга кўра, мактабларда кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клуби ҳамда «Яшил чироқ» мусобақаси ташкил этилади.

2022 йил 1 сентябрдан «Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади» шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали ўргатиш йўлга қўйилади.

Қарор билан «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клубини ташкил этиш ва «Яшил чироқ» мусобақасини ўтказиш тартиблари тасдиқланди.

 Клубга 9-11-синф ўқувчилари аъзо бўлиши мумкин.

«Яшил чироқ» мусобақаси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг