Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умрининг 17 йили маҳбусликда кечган ёзувчи Мамадали Маҳмудов вафот этди

Умрининг 17 йили маҳбусликда кечган ёзувчи Мамадали Маҳмудов вафот этди

Мамадали Маҳмудов.

Таниқли адиб Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) 80 ёшида Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.

Адиб Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган. Тошкент давлат унверситетининг филология факультетида таҳсил олган. Фаолияти мобайнида Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида, Маданият жамғармасида масъул лавозимларда ишлаган.

«Боғдон қашқири», «Ўлмас қоялар», «Ой нури», «Қора дўлана» каби асарлари билан тилга тушган.

Адиб умрининг 17 йили маҳбусликда кечган. Маҳбусликда учта роман ёзгани айтилади.

Мамадали Маҳмудов озодликка чиққанидан (2017 йил) йил ўтиб, Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланган эди.

«Xabar.uz» жамоаси адибнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг