Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мана маънавият қаердан бошланади?!

Мана маънавият қаердан бошланади?!

Фото: Facebook / Xalq bilan muloqot

Тошкент шаҳрининг 210-ўрта мактабида ота-оналар болалари учун сотиб оладиган китобларни ўтинни ташлаб кетгандай қилиб ташлаб кетишган. Бу ҳақда «Facebook»даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида фотопост қолдиришган.

Пост эгаси шундай ёзади: «Наҳотки шу даражагача етиб келган бўлсак? Майли, директор ёки ўқитувчиларнинг «ақли» етмади ва индашмади бунга, ҳеч бўлмаса, ҳайдовчи акамиз шу нарсани қилишга рози бўлмасалар бўларди...

Фото: Facebook / Xalq bilan muloqot

МАЪНАВИЯТ... МАЪНАВИЯТ деб бақиришни биламиз оммага чиқиб, мана маънавият қаердан бошланади... Директор ёки ўқитувчида, мактабда ҳали ривожланмаган МАЪНАВИЯТ кўчада ўзидан ўзи пайдо бўлсинми?!»

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг