Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марҳум 15 ойдан сўнг ота бўлди (фото)

Марҳум 15 ойдан сўнг ота бўлди (фото)

Фото: «Depositphotos / inarik»

AҚШнинг Огайо штатида отаси бир йил олдин вафот этган гўдак дунёга келди, дея хабар берди «Daily Mail».

Таъкидланишича, янги туғилган чақалоқнинг онаси Жули Уилсон 2007 йилда бўлғуси турмуш ўртоғи Трэвис билан танишган. 2012 йилда унга турмушга чиққан. Aёлнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли эр-хотин фарзандли бўла олишмаган. 2016 йилда Уилсоннинг боласи ўлик туғилган. Кўп ўтмай эрида бош мия саратони аниқланди: афсуски, у охирги босқичда эди.

Эр-хотин ташхисдан хабардор бўлгач, экстракорпорал уруғлантиришни синаб кўришга қарор қилишди. 2019 йил февраль ойида оила раҳбари вафот этди. Aмерикалик аёлга эрининг ҳаётлик пайтида икки марта эмбрионни ўтказишди, бироқ улар самара бермади.

Эри вафот этганда аёлда бешта музлатилган эмбрион қолди. У ҳомиладор бўлишга уринишни давом эттиришга аҳд қилди. Чунки у ва эри доимо болали бўлишни орзу қилишган. 2019 йил октябрь ойида унга иккита эмбрион ўтказишганди, улар натижа берди. Аммо эгизаклардан бири ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасида оламдан ўтди. Бироқ 2020 йил 9 майда Жулининг узоқ кутилган қизи дунёга келди. Унга Логан деб исм қўйишди.

Жулининг айтишича, янги туғилган қизалоқ марҳум отасига жуда ўхшайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг