Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марҳумларнинг кийимидан ўйинчоқ тикадиган чевар — 25 фото

Марҳумларнинг кийимидан ўйинчоқ тикадиган чевар — 25 фото

Фото: «Boredpanda»

Боливияда бир аёл вафот этган қариндошларининг кийимидан буюртма асосида ўйинчоқ тикади ва шу тариқа яқинларига айрилиқ азобини енгишга ёрдам беради, деб ёзади «Вoredpanda».

Мэри Макиннес одатда ҳар бир ўйинчоқни ўйлаб топиб, тикиш учун тахминан олти соат вақт сарфлайди. Буюртмачининг хоҳишига қараб, чевар айиқнинг орқа томонига хат ва эсдалик совғалар солиш учун чўнтак тикиб бериши мумкин.

«Кимдир ўз фарзандлари ёки вафот этган яқинлари хотирасини шу тариқа сақламоқчи бўлади. Баъзан бу ўйинчоқлар бир умрга тарк этган яқин одамининг ўрнини билдирмай туришга кўмаклашади», — дея изоҳлайди чевар Мэри Макиннес.

Баъзи одамлар ўзларининг ёқтирган уй ҳайвонларининг буюмларидан ўйинчоқлар тикиб беришни сўрайди. Мери уларнинг ҳам илтимосини ерда қолдирмасликка ҳаракат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг