Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машҳур дарвозабон Икер Касильяс юрак ҳуружи билан касалхонага ётқизилди

Машҳур дарвозабон Икер Касильяс юрак ҳуружи билан касалхонага ётқизилди

Фото: «Google.com»

«Порту» дарвозабони Икер Касильяс машғулот вақтида юрак ҳуружига учради. Дарвозабон клуб базасидан касалхонага олиб борилган ва унга миокард инфаркти ташҳиси қўйилган.

Айни вақтда унинг хуши жойида ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Машғулот вақтида дарвозабон ўзини ёмон ҳис қилган ва кўкрак соҳасида қаттиқ оғриқ сезган. Энди у мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

Баъзи манбалар томонидан хабар қилинишича, Касильясга нисбатан ҳатто жарроҳлик амалиёти – катетеризация қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий Икер Касильяс 1998 йилдан то 2015 йилга қадар Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилган эди. У жорий мавсум «Порту» сафида 31 учрашувда майдонга тушган ва 19 та гол ўтказиб юборган. Чемпионлар лигасида эса «Порту» билан 1\4 финалга қадар етиб бориб, 10 учташувда 15 та гол ўтказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг