Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машҳур тошбақа 141 йил яшади

Машҳур тошбақа 141 йил яшади

Фото: San Diego Zoo Wildlife Alliance

Сан-Диего (Калифорния, АҚШ) ҳайвонот боғининг энг қари жонивори — галапагос тошбақаси 141 ёшида ўлди.

«Бувижон» лақабли ушбу тошбақа Сан-Диего ҳайвонот боғига Бронкс ҳайвонот боғидан 1928-1931 йилларда илк галапагос тошбақалари қаторида келтирилган.

Бир тошбақанинг узоқ умри давомида иккита жаҳон уруши бўлиб ўтди, АҚШда 20 марта президент алмашди.

Галапагос тошбақалари ёввойи табиатда 100 йилдан зиёд, тутқунликда бундан икки ҳисса кўп яшаши мумкин. Энг машҳур Ҳарриет лақабли галапагос тошбақаси Австралия ҳайвонот боғида 175 йил яшаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг