Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Метро режа жадвали асосида ишламоқда

Метро режа жадвали асосида ишламоқда

Фото: Xabar.uz

Метро белгиланган режа жадвали асосида йўловчиларни доимгидек ўз манзилига етказишни бошлади.

«Бугун, тонгги соат 05:00 дан пойтахтимиз аҳолиси учун қулай транспорт воситаларидан бирига айланган метро белгиланган режа жадвали асосида йўловчиларни доимгидек ўз манзилига етказишни бошлади», дея хабар берди «Тошкент метрополитени» ДУК.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ҳудудларида электр энергияси ўчганлиги сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг