Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБга янги раҳбар тайинланди

МИБга янги раҳбар тайинланди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди. Шу пайтгача бюро директорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Ҳасан Кабиржанов МИБнинг тўлақонли раҳбарига айланди.

Бюронинг аввалги раҳбари Ботир Қудратхўжаев ўтган ойда Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланганди.

Ҳасан Кабиржанов прокуратуранинг муҳим тармоғи бўлган Иқтисодий жиноятларга қарши курашиши департаменти (олдинги СВОЖЖДЛҚКД) тизимида суяги қотган мутахассис. Бир муддат Марказий банкда ҳам фаолият кўрсатгани айтилади. 2018 йили бюро директорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилганди.

Эслатиб ўтамиз, Мажбурий ижро бюроси директори мақоми Бош прокурор ўринбосарлигига тенглаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг