Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миришкор ҳокимининг «янги қаҳрамонлиги» аввалгисига қўшиб ўрганилмоқда

Миришкор ҳокимининг «янги қаҳрамонлиги» аввалгисига қўшиб ўрганилмоқда

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ҳафта аввал Қашқардарё вилояти Миришкор туман ҳокими Равшан Комиловнинг даладан бир неча дона маккажўхорини олиб кетмоқчи бўлган фуқарони набиралари олдида қаттиқ изза қилаётгани видеоси тарқалганди.

Кенг жамоатчилик томонидан амалдорнинг бундай хатти-ҳаракатлари қаттиқ қораланиши ортидан Р. Комилов ижтимоий сайт орқали узр сўрашга мажбур бўлганди. Шу  жараёнда Бош прокуратура ҳокимнинг «изқуварлиги»  ўрганилиб, унинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилганди.

Ҳолат юзасидан прокуратуранинг ўрганиши ҳали ниҳоясига етмай туриб, мутахассислиги ветеринар бўлган Равшан Комиловнинг яна бир «қаҳрамонлиги» эл аро овоза бўлиб улгурди. Яъниким, овози уники экани айтилаётган аудиода ҳоким бир неча нафар фермерни уриб, илонлар пўст ташлайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани англашилади.

Бу ёғи нима бўлади?

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов «Xabar.uz» сўровига жавобан айтдики, бироз сабр қиласизлар энди, ҳокимнинг аввалги «иши» юзасидан ўрганиш ниҳоясига етмай янгиси чиқиб қолди, бунисиям наргинисига қўшиб ўрганиляпти, ҳар икки ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг