Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Moody’s 2022 ва 2023 йилларда жаҳон иқтисодиёти ўсишини «пасайтирди»

Moody’s 2022 ва 2023 йилларда жаҳон иқтисодиёти ўсишини «пасайтирди»

Фото: «The Indian Express»

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги 2022 ва 2023 йилларда жаҳон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини пасайтирди.

Россия-Украина низоси ҳамда Хитойдаги карантин чекловлари глобал таъминот занжирида узилишлар ҳосил қилиб, инфляциянинг юқорилишига сабаб бўлмоқда, дейилади агентлик ҳисоботида.

G-20 мамлакатларининг иқтисодиёти ўсиши жорий йил 3,1 фоиз (мартдаги 3,6 фоиз ўрнига)гача, келгуси йили эса 2,9 фоиз (3 фоиз ўрнига)гача ёмонлашиши прогноз қилинди.

Moody’s Россия ЯИМ ўсиши 2022 йилда 7 фоизга, 2023 йилда 3 фоизга пасайишини кутмоқда.

«Айни пайтда Россиядан бошқа ҳеч бир G-20 мамлакатида 2022 ва 2023 йилларда рецессияни кутмаяпмиз», — деди Moody’s катта вице-президенти Мадхави Бокил.

Moody’s агентлиги Хитой иқтисодиёти ўсишига ёмон ва яхши прогноз қўйди: 2022 йилда — 4,5 фоиз (5,2 фоиз ўрнига), 2023 йилда — 5,3 фоиз (5,1 фоиз ўрнига).

Иқтисодиёт ўсиши АҚШда — 2,8 фоиз (2022) ва 2,3 фоиз (2023), Еврозонада — 2,5 ва 2,3 фоиз, Японияда — 2,4 ва 1,2 фоиз, Буюк Британияда — 2,8 ва 1 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг