Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Моуриньо Шомуродовга баҳо берди

Моуриньо Шомуродовга баҳо берди

Бугун «Рома» Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи тўртинчи турида Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоасини қабул қилади.

Ўтган турда бу жамоа римликларни 1:6 ҳисобидаги қақшатқич мағлубиятга учратганди.

Жозе Моуриньо жавоб ўйинидан олдин Элдор Шомуродов борасида ҳам фикр билдирди.

— Мен жамоадаги ҳаммага ишонаман. Бироқ баъзида ижрочилар ўзининг энг яхши формасига кирмаган бўлади, айниқса ўзига ишонч масаласида ҳам буни кузатиш мумкин. Мен Элдор Шомуродовнинг салоҳиятига худди Тэмми Абрахамдек ишонаман. Элдорга ишончим кучли. Фақат бу ерда футболчиларнинг функционал тайёргарлигида фарқ борлигини инобатга олиш лозим, — деди Жозе Моуриньо.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг