Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мўйноқда 26 миллиард сўмлик сув тармоғи бор, лекин сув йўқ

Мўйноқда 26 миллиард сўмлик сув тармоғи бор, лекин сув йўқ

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида аҳоли сув тақчиллиги ва чидаб бўлмас даражадаги иссиқдан азият чекмоқда. Бу ҳақда «Uz24.uz» хабар берди.

«Уч ҳафтадан бери сув йўқ, сув тармоғи тўғрисида эса унутиб ҳам қўйдик! Хўжалигимизнинг аҳволи нима кечишини билмаймиз ҳам, энди қандай яшаймиз экан!» – дейди маҳаллий фуқаролардан бири.

Қурғоқчилик сабаб одамлар ер устидаги қувурларда сув йиғишга мажбур бўлишмоқда, у ерда ҳам сув доим оқавермайди. Шундай қилиб, маҳаллий аҳоли мушкул аҳволда қолган оиласини, жониворларни, экинларини сув билан тўйинтириш учун бочкаларга сув тўпламоқда. Кўпинча бу ишни болалар бажармоқда, чунки аҳолининг айтишича, ёшлар иссиқни катталардан кўра осонроқ енгармиш.

«Сув кетмоқда, балиқлар ҳам ҳалок бўлмоқда» — дейди шу ерлик балиқчи. — Умид қиламанки, яқин орада бу қийинчиликлардан халос бўламиз, чунки бошқа шаҳарга кўчиб кетишимиз зарурлигини англаб етмоқдамиз».

Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса бир йил аввал Мўйноққа ичимлик суви тармоғи ўтказилган эди. Президентнинг махсус қарори қабул қилиниб, лойиҳани амалга оширишга 26,6 миллиард сўм йўналтирилган. Лойиҳага кўра, ҳар куни 7 минг кубометр тоза ичимлик суви етказилиб, 25 минг нафардан ортиқ аҳоли сув билан таъминланиши керак эди.

Аммо айни пайтда ҳудудда сув йўқ. Сув тармоғининг очилишидан икки кун ўтиб, одамларга насос бузилганлиги ҳақида, сув билан таъминланиш вақтинча амалга оширилмаслигини айтишди, бу «вақтинча» эса шу кунгача давом этмоқда.

«Бизга Мўйноққа текшириш учун комиссия келса, ҳаммаси яхши бўлади: сув ҳавзалари тўла, газ ва электроэнергия ёниб туради, ҳеч ким нолишга ботинолмайди. Кўпчилик комиссия кетганидан сўнг ҳаммаси эскичасига бўлишини айтишга қўрқади. Нима қилишни ҳам билмай қолдик. ОАВнинг ёрдамига умид қилишдан ўзга чорамиз қолмади», — хабар беради Мўйноқда яшовчи аёл.

Мақолада айтилишича, мазкур материални тайёрлаш давомида «UZ24» Мўйноқдаги сув тармоғининг ҳолати бўйича маълумот олиш мақсадида бир неч бор Уй-жой коммунал хўжалик вазирлигининг Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув объектларидан фойдаланиш бўлими билан боғланишга уриган, бироқ ҳозирча улардан жавоб олишнинг имкони бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг