Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муроджон Аҳмадалиев учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди

Муроджон Аҳмадалиев учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди

Фото: «Youtube»

Рио Олимпиадаси ҳамда жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев бугун профессионал боксдаги ўзининг учинчи жангини ўтказди. У аргентиналик Луис Фернандо Молинага қарши рингга кўтарилди.

Олти раундлик жанг ғолиби очколар бўйича аниқланди. Ҳакамлар бир овоздан Муроджоннинг ғалабасини қайд этишди.

Молина бунгача профессионал рингдаги фаолияти давомида 12та жанг ўтказганди. Шуларнинг 7тасида рақибларини мағлуб этган.

Муроджон Аҳмадалиев эса проф боксда бугунгиси билан ҳисоблаганда учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Аввалги иккита жангида рақибларини нокаутга учратган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг