Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманган вилояти сектор раҳбарлари «Facebook»да саҳифа очди

Наманган вилояти сектор раҳбарлари «Facebook»да саҳифа очди

Фото: «Газета.ru»

Наманган вилояти сектор раҳбарларининг Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифалари ишга тушди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак. Шу мақсадда, фуқаролар секторлар фаолияти бўйича ахборот олиши, таклиф билдириши ва муаммолар юзасидан мурожаат этиши учун шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят ички ишлар, солиқ бошқармалари ҳамда уларнинг ҳудудий идоралари раҳбарларининг «Facebook» ижтимоий тармоғида саҳифалари ишга туширилди», дейилади маълумотда.

Шунингдек, сектор раҳбарларига хабарларни «Telegram» ижтимоий тармоғи орқали ҳам тезкор юбориш имконияти мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг