Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда «террорчиларни йўқ қилиш» операцияси ўтказилади

Наманганда «террорчиларни йўқ қилиш» операцияси ўтказилади

Фото: Мудофаа вазирлиги

16-21 сентябрь кунлари «Марказ – 2019» йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилмоқда.

Машғулотларда етти мамлакат – Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳарбий контингенти қатнашади.

Машқларнинг биринчи босқичи Ўзбекистонда — Наманган вилоятида жойлашган «Ғурумсарой» полигонида ўтказилади.

Бунда Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари «Марказ – 2019» йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари доирасида ҳамкорликдаги қўшма машғулотларни ўтказади. 

Беш кун давом этадиган машғулотларда Тожикистон Қуролли Кучларидан икки юзга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этади, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг бир қатор бўлинмалари ва ҳарбий бошқарув органларининг ҳарбий хизматчилари қатнашиши кўзда тутилган.

Наманган вилоятининг турли ҳудудларида ўтказиладиган машғулотлар давомида шартли террорчилар йўқ қилиниши режалаштирилган. Ўқув машғулотларининг иккинчи босқичида эса Ўзбекистон ва Тожикистон Қуролли Кучлари ҳарбий контингенти ҳамкорликдаги ҳаракатларини Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида жойлашган «Донгуз» полигонида амалда қўллаши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг