Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда камёб ҳодиса: ҳайдовчи порани ютиб юборди

Навоийда камёб ҳодиса: ҳайдовчи порани ютиб юборди

Навоий шаҳрида хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчи ЙПХ ходимига 100 доллар пора таклиф қилган ва бу «ҳунари» иш бермагач, қўлга тушмаслик учун пулни ютиб юборган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Гап шундаки, Навоий шаҳрида жойлашган «Қарнаб» кузатув блок постида 1-сменада хизмат олиб бориш учун жалб этилган ЙПХ инспектори «Нексия-1» машинаси ҳайдовчисини хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан келаётгани сабабли тўхтатган.

Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда унинг давлат рақами белгисини ўзгартиргани ҳам аниқланган. ЙПХ ходими тегишли тартибда ҳужжат расмийлаштириб, машинани жарима майдонига олиб борган. Аммо фуқаро ЙПХ инспекторига машинасини қайтариши эвазига 1 млн сўм пул беришини айтган.

Айтилишича, ЙПХ инспектори бу таклифни рад этган. Эртаси куни ҳайдовчи ЙПХ инспектори билан учрашиб, 100 долларни узатган. Ҳолатни ўрганиш учун келган тадбир иштирокчилари – ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимларини пайқагач, ҳайдовчи пулни ютиб юборган.

Бироқ тиббиёт ходимлари унда эндоскопик текширув ўтказиб, ошқозонидаги 100 долларни чиқариб олишган. Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг