Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийшунос олима Суйима Ғаниева вафот этди

Навоийшунос олима Суйима Ғаниева вафот этди

Бугун, 1 сентябрь куни Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли навоийшунос олима Суйима Ғаниева 86 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда «Спутник» нашри.

Олима узоқ давом этган касаллик туфайли оламдан ўтганлиги айтилмоқда.

Суйима Ғаниева 1992 йилда Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган, шу йилнинг ўзида «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган. 2008 йилда олимага «Буюк хизматлари учун» ордени топширилган.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Мумтоз филология кафедраси профессори Суйима Ғаниевага 2015 йил 25 август куни Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов фармони билан Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан Олий нишон — Олтин юлдуз медали топширилган.

Хабар қилинишича, Суйима Ғаниева бугун, 1 сентябрь куни «Чиғатой» қабристонида дафн этилади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг