Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега айрим одамларга COVID-19 юқмайди — сабаби маълум бўлди

Нега айрим одамларга COVID-19 юқмайди — сабаби маълум бўлди

Фото: «Press.lv»

Глазго университетининг Вирус тадқиқотлари маркази (MRC) олимлари COVID-19 билан касалланмайдиган одамларнинг «сири»ни аниқлашди.

Ҳамма гап генда, аниқроғи OAS1 генидаги мутация (оқсилга ёғ молекулалари бирика олиши) коронавирусни юқтириш эҳтимолига таъсир кўрсатади. Бундай мутацияга эга кишиларга касаллик камроқ шикаст етказади ёки умуман юқмаслиги мумкин.

Олимларга кўра, ушбу мутацияга учраган OAS1 гени организмга тушган вирусни дарҳол пайқаб «тревога кўтаради», деб ёзмоқда «Science» журнали. OAS1 гени «ёмон форма»да бўлган кишиларда кўпинча COVID-19 оғир формада кечгани кузатилган, ўлим ҳолатлари эҳтимоли ҳам 1,6 карра юқорироқ.

Бироқ қувонишга эрта, олимлар коронавируснинг янги мутациялари бу ҳимояни ҳам ёриб кириши мумкин, деган хавотирни билдиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг