Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нейротармоқ миядаги ўсимтани 15 нафар врачдан тез аниқлади

Нейротармоқ миядаги ўсимтани 15 нафар врачдан тез аниқлади

Фото: «thestar.com»

Пекин шифохоналарининг бирида ишлаб чиқилган «BioMind» сунъий интеллекти миядаги ўсимтани аниқлашда тажрибали тиббиёт мутахассисларини ортда қолдирди, деб ёзмоқда «Life.ru». «Синьхуа» агентлиги нейротармоқ ўз вазифасини тезроқ ва сифатлироқ уддалаганини хабар қилган.

Ўзига хос инсон ва компьютер ўртасидаги беллашувда «рақамли доктор» ва 15 нафар врачга миясида ўсимта борлиги эҳтимол қилинаётган 225 нафар беморнинг тиббий хариталари берилди. Сунъий интеллект узил-кесил ғалаба қозонди. Нейротармоқ касалликларни 83 фоиз аниқликда топган бўлса, шифокорлар 63 фоиз аниқликда ишлашди. Ташхисни қўйишга «BioMind» атиги 15 дақиқа сарфлади, шифокорлар жамоаси 30 дақиқа бошини қотирди.

Нейротармоққа касалликлар ташхисини ўргатишда Хитой шифохоналаридаги минглаб тиббий хариталардан фойдаланилди.

«Умид қиламанки, бу тажриба ёрдамида тиббиёт мутахассислари янги технологияларнинг кучини англаб олишади», — деди Тянтан шифохонаси раҳбарининг ўринбосари Ван Йонжин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг