Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нидерландияда беш вазир истеъфога чиқди — улар Исроилга қарши эди

Нидерландияда беш вазир истеъфога чиқди — улар Исроилга қарши эди

Каспар Велдкамп.

Фото: APA

Нидерландия қироли Виллем-Александр ҳукуматнинг «Янги жамоат шартномаси» партиясига мансуб қатор аъзолари истеъфосини қабул қилди.

Улар Ғазо секторидаги вазият оғирлашгани учун Исроилга қарши қаттиқ чоралар кўриш борасидаги уринишлари самара бермагани учун истеъфога чиқишга қарор қилишган.

Истеъфога чиққанлар:

  • Каспар Велдкамп Нидерландия ташқи ишлар вазири;
  • Эдди ван Хейем бош вазир ўринбосари ҳамда ижтимоий ишлар ва бандлик вазири;
  • Юдит Аутермарк ички ишлар вазири;
  • Эппо Брейнс таълим, маданият ва фан вазири;
  • Даниэл Янсен соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва спорт вазири.

Шунингдек, тўрт нафар давлат котиби лавозимидан кетган.

Deutsche Welle хабарига кўра, Исроилга қарши қаттиқ чоралар қўллаш талабини илгари сурган Каспар Велдкамп ўз таклифи аксарият томонидан қўлланмагач, истеъфога чиқишга қарор қилган ва партиядошлари ҳам унга эргашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг