Николас Мадуро қамоқхонадан мурожаат йўллади
АҚШда ҳибсда сақланаётган Венесуэла президенти Николас Мадуро узоқ вақтдан бери биринчи баёнотини эълон қилди. Унинг Х ижтимоий тармоқ саҳифасида жойлаштирилган баёнотга унинг рафиқаси Силия Флорес қатнашган.
«Биз сизнинг хабарларингиз, хатларингизни қабул қилдик. Ҳар бир севги ва қўллаб-қувватлаш сўзи бизни маънан мустаҳкамлайди. Биз соғлом, кучли, хотиржаммиз ва доимий ибодатдамиз», дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Мадуро ва унинг рафиқаси 3 январ кечаси Америка операцияси пайтида қўлга олиниб, Қўшма Штатларга олиб кетилган. Улар наркотерроризм, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва қурол сақлашда айбланмоқда. Испаниянинг ABC газетасидаги манбаларга кўра, Николас Мадуро қамоқхонада икки метрга уч метрлик жазо камерасида сақланмоқда. Газета манбаларининг таъкидлашича, у кечаси испан тилида ўзи ва рафиқаси ўғирлаб кетилганини баланд овозда айтади ва ёмон муносабатда бўлганидан шикоят қилади.
Биринчи суд мажлиси январ ойида бўлиб ўтди, ўшанда венесуэлалик сиёсатчи айбини тан олмади. Иккинчи суд мажлиси 26 март куни бўлиб ўтди, унда прокурорлар Мадуро ва унинг рафиқасини Венесуэла бойликларини талон-тарож қилишда айбладилар. Мадуронинг адвокати ағдарилган раҳбар ўзини ҳимоя қилишга қодир эмаслигини таъкидлаб, Каракасга суд харажатларини қоплашга рухсат берилишини сўради. Федерал судья бу масала бўйича тез орада қарор чиқаришга ваъда берди, аммо ишни тугатишдан бош тортди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter