Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Норвегия дунёда биринчи бўлиб FM-радиодан тўлиқ воз кечди

Норвегия дунёда биринчи бўлиб FM-радиодан тўлиқ воз кечди

Норвегияда FM-радиодан рақамли радиога ўтилди.

Фото: «cultofmac.com»

Норвегия FM-радио тармоғини рақамли радиога тўлиқ алмаштирган дунёдаги биринчи давлат айланди, деб хабар берди «Korrespondent.net».

Мамлакат рақамли радиога ўтишни шу йил январ ойида бошлаганди. 15 декабр куни энг шимолий минтақалар ва Арктикадаги Свалбард архипелаги охири бўлиб рақамли аудиоэшиттиришга ўтди.

Норвегия расмийларига кўра, рақамли радио овознинг аъло сифати ва кўпроқ каналларни таклиф этади, қиймати эса FM-станциялар нархининг саккиздан бирига тўғри келади.

Шунингдек, тингловчиларга ўтказиб юборган дастурларини қайта тинглаш имкониятини яратади ва фавқулодда вазиятларда шошилинч хабарлар етказишни енгиллаштиради.

Шунага қарамай сўровларга кўра, Норвегия фуқаролари FM-радиолар бекор қилинганидан норози.

Кўпчилик FM-радиостанциялар орқали узатиладиган фавқулодда сигналлардан бехабар қолишдан хавотирда бўлса, яна кимлардир машинага рақамли радиони ўрнатиш учун қиммат адаптер сотиб олиш лозимлигидан нолимоқда. Чунки мамлакатдаги автомобилларнинг 20 фоизигина DАВ-сигналларини қабул қилувчи қурилмалар билан жиҳозланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг