Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

Об-ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 34-39° ни, шимолда ва чўл ҳудудларда 41-42° гачани ташкил этади.

21 июлдан 23 июлгача фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 23 июль жума кунига келиб ҳарорат кундуз кунлари 39-42° гача кўтарилади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг