ЎФА Жалолиддин Машарипов бўйича баёнот берди
ЎФА Жалолиддин Машарипов бўйича баёнот берди.
Айтилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов АҚШдаги йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар билан боғлиқ муаммо сабаб сўнгги машғулотларда, шунингдек, Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этмади.
Сўнгги ҳафталарда футболчининг бел қисмида оғриқлар кузатилган бўлиб, дори-дармон ва физиотерапия муолажалари орқали унинг ҳолати яхшиланганди.
Бироқ кейинчалик оғриқлар қайта безовта қила бошлади. Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, унда умуртқалараро диск чурраси қайта хуруж қилгани маълум бўлди.
Айни пайтда Жалолиддин Машариповнинг соғлиғи бўйича Миллий жамоа тиббий штаби томонидан иш олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан якуний тиббий хулосалар олингач, қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади ЎФА хабарида.
Аввал Машарипов ЖЧда қатнашмаслиги ҳақида хабар тарқалганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter