Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар инсониятни янги хавфдан огоҳлантирди

Олимлар инсониятни янги хавфдан огоҳлантирди

Фото:«Reuters»

Австралиянинг Монаша университети олимлари глобал исиш ва юқори ҳарорат озиқ-овқат етишмовчилиги билан боғлиқ қатор касалликларнинг кўпайиши ва келиб чиқишига олиб келади деган хулосага қилишмоқда. Бу ҳақда «EurekAlert» нашри хабар берди.

Иссиқ об-ҳаво одамнинг ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлади ва ҳазм қилиш системаси бузилиши ва термогуляциянинг ёмонлашувига олиб келади. Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг юқорилиги иштаҳанинг пасайишига, озиқ-овқат сотиб олмаслик ва овқат тайёрлаш истагини йўқотиши мумкин.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иқлим ўзгариши дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни 3,2 фоизга камайтиради ва шу тариқа 2050 йилга бориб тўйиб овқатланмаслик натижасида, 30 мингга яқин инсон қирилиб кетиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг