Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавирус туфайли юзага келадиган янги касалликдан хавотирда

Олимлар коронавирус туфайли юзага келадиган янги касалликдан хавотирда

Фото: «AP Photo/Frank Augstein»

Коронавирус беморларда диабет хавфини оширади, деган хулосага келишди Мельбурн университети, Лондон қироллик коллежи ва бир қанча бошқа тадқиқот муассасаларидан келган олимлар жамоаси. Уларнинг тадқиқот натижалари «New England Journal of Medicine»да чоп этилган.

Тадқиқот чоғида мутахассислар диабет касаллиги беморларда COVID-19 кечишини чуқурлаштиришини аниқлашди. Статистикага кўра, коронавирус туфайли вафот этганларнинг 20 — 30 фоизи қандли диабет билан оғришган.

Ўз навбатида, коронавирус инфекцияси вирусни юқтиргунга қадар диабет билан оғримаганларда қанд касалининг ривожланишига туртки берган. Айрим вазиятларда бу ўз ортидан жиддий эндокрин ўзгаришларни эргаштириб келган.

Олимларнинг аниқлашича, коронавируснинг ҳужайраларга киришини таъминлайдиган ACE-2 протеини, шунингдек, глюкоза метаболизмига жавобгар аъзоларга ҳам таъсир ўтказади.

Шунга қарамай, олимлар беморлар коронавирусдан тузалгандан сўнг глюкоза метаболизмидаги ўзгаришлар ортга қайтиш-қайтмаслигини ҳозирча аниқлай олишмаяпти. Шунингдек, COVID-19 га чалинган беморларда ривожланаётган диабет янги турдаги касалликми ёки олдинги иккита типга мансубми деган савол ҳам очиқ қолмоқда. Бу саволларга жавоб топиш мақсадида мутахассислар коронавирус инфекциясига алоқадор диабет билан оғриётган беморларнинг глобал реестрини тузишди — СOVIDiab Registry.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг