Олий суд «Реал Санжик» иши бўйича ахборот берди
Олий суд матбуот хизмати тадбиркор «Реал Санжик» иши бўйича маълумот берди.
Айтилишича, у жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг илтимосномаси билан Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган.
С. К. (эркак, 1990 йилда Наманган вилоятида туғилган,«Финанс инвест» КСБ таъсисчиси)га нисбатан прокурорнинг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.
Суднинг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, айбланувчи С. К.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, у аввал 240 минг долларик уй можаросида ҳам қатнашганди. Ўшанда жабрланувчилар прокурорларни унинг ҳаракатларига эътибор қаратишини сўрашганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter