Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмалиқда оммавий заҳарланиш юз берди

Олмалиқда оммавий заҳарланиш юз берди

Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати бўлгани ҳақида шов-шув тарқалди. Бу ҳақда Санитария ва эпидемиология бошқармаси изоҳ берди.

Маълум бўлишича, Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, ҳақиқатан ҳам З6 нафар бемор шу ташхис билан ётқизилган.

Бугунги кун ҳолатига уларнинг 31 нафарига аҳволи яхши бўлгани сабабли, уйига рухсат берилган. Яна беш нафар бемор даволанишда, аҳволи ўртача.

Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган 1З нафар бемор мавжуд. Айни пайтда уларнинг ҳолати ўртача оғир, муолажалар давом этирилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқ бу вазиятга сабабчи бўлгани аниқланган. Бу тадбиркорлик субъекти Олмалиқ шаҳрида жойлашган.

Айни пайтда вазият юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли хулосалар мутасаддиларга берилган. Эпидемиологик суриштирувлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида боғча болалари заҳарланишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг