Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда аянчли ҳодиса рўй берди. 18 ёшли йигит машинани ҳужжатсиз бошқариб, она-болани босиб кетди

Тошкентда аянчли ҳодиса рўй берди. 18 ёшли йигит машинани ҳужжатсиз бошқариб, она-болани босиб кетди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун, 4 сентябрь куни тахминан соат 11.00 да Шайхонтоҳур тумани Шофайиз кўчасида бошқа шахсга тегишли бўлган «Lacetti» русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 18 ёшли Бекзод Ю. икки нафар пиёдаларни уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўлига ўтиб, 51 ёшли Маъруфжон К. бошқарувидаги «Spark» русумли автомобилига тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЙТҲ натижасида пиёдалар – 22 ёшли Н.М. (К.) ва унинг икки ёшли қизи Н.К.лар воқеа жойида ҳаётдан кўз юмдилар.

Автомобиль ҳайдовчилари эса шифохонага етказилган.

ЙТҲ факти асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг