Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оқ уй Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашишини айтди

Оқ уй Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашишини айтди

Фото: «Depositphotos»

АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сингапурнинг Сентоса оролида учрашадиган бўлишди. «Gazeta.ru» хабар беришича, бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс  «Твиттер»да ёзган.

«АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги саммит Сингапурнинг Сентоса оролидаги «Капелла» меҳмонхонасида бўлиб ўтади», — деб ёзган Сандерс.

Матбуот котиби меҳмондўстлик учун Сингапур ҳукуматига миннатдорлик билдирган.

Аввалроқ дипломатик манбаларга асосланган «Kyodo» агентлиги Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви Сентоса оролида 12 июнь куни ўтказилиши ҳақида хабар берганди. Учрашув жойи АҚШ ҳукумати таклифи билан белгилангани ҳам маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг