Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Финляндия тажрибаси: Бир ўқувчи бошқа ўқувчининг баҳоларини билмаслиги керак

Финляндия тажрибаси: Бир ўқувчи бошқа ўқувчининг баҳоларини билмаслиги керак

Фото: «Actualyse.com»

Тошкент шаҳридаги Инха университети (IUT) ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот ва коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган махсус мактаб ўқитувчилари таълим соҳасида Финляндиянинг илғор тажрибаси билан танишдилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида C.O.N.E. (Center of New Education) марказининг вакиллари Татьяна Долганенко ва Камилла Султанова билан веб-семинар бўлиб ўтди.

C.O.N.E. марказининг мақсади — дунёдаги таълим тизимига мазкур соҳадаги илғор, хусусан, Финляндиянинг инновацион таълими ва тажрибаларини ўрганиш ва уларни кенг тарғиб қилган ҳолда ҳисса қўшишдир.

Финландия «The Legatum Prosperity Index 2017»нинг жаҳон рейтингида «Таълим» тоифаси бўйича дунёдаги 149 давлат орасида 3-ўринни эгаллаган.

Татьяна Долганенко ва Камилла Султанова барча фуқаролар учун тенг имкониятларни таъминлаш асосий мақсад қилиб олинган Финляндия таълим тизими ҳақида сўзлаб беришди.

Финляндияда таълим барча босқичларда, мактабгача таълимдан олий маълумотга қадар бепул. Шунингдек, Финляндияда таълимнинг асосий принципларидан бири сифатли таълим ва ўқитиш барча инсонлар учун бир хил бўлиши керак. Барча фуқаролар этник келиб чиқиши, ёши, мулкий мақоми ёки яшаш жойидан қатъи назар, бир хил таълим олиш имкониятига эга бўлиши керак.

C.O.N.E. маркази вакилларининг қайд этишича, Финляндияда ўқитувчилар ўз ўқувчиларига тенг равишда муносабатда бўлишади. Бунда, бир ўқувчи бошқа ўқувчининг баҳоларини билмаслиги керак.

Финляндияда электрон баҳолаш тизими мавжуд бўлиб, улар орқали ўқувчиларнинг ота-оналари ўз фарзандларининг ўзлаштиришларини кузатиб боришлари мумкин.

Таълим тизими индивидуал ёндашув, ишонч, ихтиёрийлик ва мустақиллик каби принципларга асосланган.

Мамлакатда ўқитувчи касбининг обрў-эътиборини мустаҳкамлашга катта эътибор берилаётганлиги таъкидланди. Финляндияда ўқитувчилар болаларнинг махсус кўникмалари ва қизиқишларини ривожлантириш учун уларни доим қўллаб-қувватлашади.

Вебинар давомида Ўзбекистоннинг ўқитувчилари таълим соҳасига янги технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш ҳақида маълумот олишди. Хусусан, Татьяна Долганенко ва Камилла Султанова викторина ва баҳс-мунозара яратишга имкон берувчи “Kahoot» каби восита тўғрисида маълумот беришди.

— Катта қизиқиш уйғотган масалалардан бири ўқувчиларнинг салоҳиятини аниқлашда ўқитувчиларнинг ўрни бўлди, — дейди математика ўқитувчиси Мария Глазирина. — Сабаби ҳеч кимга сир эмас, ўқувчининг асосий мақсади келажакда қандай касбни эгаллайди ва бунда у олаётган билимлар қанчалик керак бўлади.  Бунинг учун эса сен бу дунёда кимсан ва қандай ишларни амалга ошираётганингни тушунишинг муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун, Финляндия педагоглари томонидан ишлатиладиган усуллар ҳақида кўпроқ билишни истардим. Шундагина болага ўз қобилиятини максимал даражада рўёбга чиқариш учун қайси йўлдан бориши кераклигини тушунтиришимиз осон кечарди.

«Шунингдек, ўғил-қизларнинг фин мактаблардаги каби олаётган билимларини реал ҳаётга яқинлаштириш, берилаётган билимларнинг амалий қисмини кучайтириш, ўқувчиларнинг мустақил ишлашлари, уйғунлаштирилган дарслар шакли, фанларнинг ўзаро алоқаси, услублар тўғрисида билиб олиш қизиқарли эди. Интеграция дарс шакллари, фанлараро уланишлар чуқурлаштириш, мактаб реал ҳаётга натижасида билим олиб имконини беради усуллари ҳақида билиб олиш учун қизиқарли бўлди. Бу саволларнинг барчаси ҳозирда Ўзбекистон таълим тизимидаги ислоҳотлар жараёнида у ёки бу даражада кўтарилган», — қўшимча қилди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг