Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари​ муҳокама қилинди

Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари​ муҳокама қилинди

Фото: ЎзА

2020 йилнинг 24–27 август кунлари Тошкент шаҳрида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши ва ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

26 август куни Вазирлар Маҳкамасида ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган эди.

Мазкур учрашув чоғида Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – делегация раҳбари Акрам Мадумаров пандемия даврида Ўзбекистон раҳбариятининг қирғиз халқига кўрсатган инсонпарварлик ёрдамлари учун Қирғизистон раҳбарияти номидан самимий миннатдорлик билдирган.

Ҳукуматлар делегацияларининг 27 август куни бўлиб ўтган якуний музокаралари доирасида томонлар 2017-2020 йилларда икки мамлакат ишчи гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган давлат чегарасининг айрим нуқталарини белгилаш лойиҳасини тасдиқлаш ҳақида келишувга эришган. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида айрим ўтказиш пунктларини очиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ўтган музокаралар якунида тегишли битимлар имзоланди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг